Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕИ қишлоқ жойларда сув захираларини бошқаришда Ўзбекистонга ёрдам беради
Германиянинг Халқаро ҳамкорлик бўйича агентлиги (GIZ) ва Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академияси «Ўзбекистоннинг қишлоқ жойларида сув захираларини самарали бошқариш» дастури доирасида ҳамкорлик қилади. Бу лойиҳа ЕИ томонидан молиялаштирилади, деб хабар қилмоқда UzDaily.uz сайти.
GIZ Ўзбекистоннинг қишлоқ жойларида сув захираларини самарали бошқариш» дастури доирасида «Сув хўжаликлари бошқаруви ва сув захираларини интеграциялашган бошқариш бўйича миллий концепцияси»нинг биринчи қисмини амалга оширишда иштирок этмоқда. У 2016-2019 йилларда ЕИ молиявий кўмагида ижро этилади.
Дастурнинг ушбу таркибий қисми сув захираларини бошқариш бўйича миллий концепцияни ҳуқуқий, институциявий, ташкилий ва молиявий механизмларини, шунингдек бошқарув инструментларини янада такомиллаштириш ва уларни халқаро меъёрларга мослаштиришни назарда тутади.
Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги дастур ижроси бўйича бош ҳамкор ҳисобланади. Дастур таркибий қисмининг асосий жиҳати Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида таҳсил олаётган соҳа мутахассисларига берилаётган илмий салоҳиятни ривожлантиришдир.
Шунга кўра, GIZ агентлигининг Ўзбекистондаги идораси ва Давлат бошқаруви академияси ўзаро англашув меморандумини имзолашган.
Ушбу меморандум ахборот алмашинуви, илғор тажриба ва сув захираларини бошқариш ҳамда томонларнинг бошқа ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги бўлғуси ҳамкорлигига пойдевор бўлиб хизмат қилади.
Мавзуга оид
10:38 / 21.05.2025
Киев ЕИни АҚШ сенаторларининг санкциялар бўйича ғояларини қабул қилишга чақирди
10:00 / 21.05.2025
ЕИ Россияга қарши тўртта режим доирасида санкциялар киритди
08:27 / 21.05.2025
ЕИ Путинга қаттиқроқ ва тезроқ босим ўтказишга қарор қилди
23:00 / 20.05.2025