Жаҳон | 22:58 / 12.11.2016
11867
1 дақиқада ўқилади

Кёльнда Эрдўған ҳукуматига қарши кўп минглик норозилик намойиши ўтди

Фото: © AP

Германиянинг Кёльн шаҳрида 12 ноябрда 20 мингга яқин киши Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг ҳукуматига қарши норозилик акциясини ўтказдилар, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги. 

Маълум қилинишича, курдлар ва алавитлар тарафдорлари Рейн дарёси бўйлаб намойиш ўтказганлар. Кўпчилиги ниқобларда ва Туркияда ман қилинган Курдистон ишчи партияси рамзи билан бўлган 300 га яқин ёшлар намойишчиларнинг асосий гуруҳидан ортда қолиб, полицияга шиша идишлар ва тошлар улоқтира бошлаган. Бунинг оқибатида бир полициячи жароҳат олди.  

Маҳаллий ҳукумат бир неча нафар намойишчилар ҳибсга олинганини маълум қилди.

Аввалроқ Эрдўған Европани Курдистон ишчи партиясини қўллаб-қувватлаши туфайли террорчиликка шерикликда айблаганди. 

 

Мавзуга оид