Путин ва Трамп ўртасида телефон орқали илк суҳбат бўлиб ўтди
14 ноябрда кечки пайт Россия президенти Владимир Путин телефон орқали АҚШ президенти этиб сайланган Дональд Трамп билан суҳбатлашди. Суҳбат давомида Путин яна бир маротаба Трампни президентлик сайловларидаги ғалабаси билан табриклади ва унга сайловолди дастурини амалга оширишда муваффақият тилаб қолди.
Томонлар ҳозирги Россия-АҚШ муносабатлари жуда қониқарсиз аҳволда эканлигига рози бўлдилар. Путин ва Трамп "бу муносабатларни нормаллаштириш учун фаол ишлаш кераклигини" қайд қилдилар.
Бундан ташқари, суҳбатдошлар биринчи рақамли умумий душман – халқаро террорчилик ва экстремизмга қарши бирлашиш зарурлигини айтиб ўтдилар. "Бу борада Суриядаги инқирозни тартибга солиш масалалари ҳам муҳокама қилинди", деб айтилмоқда Кремль сайтида.
Томонлар телефон орқали мулоқотни давом эттиришга келишиб олдилар, бироқ яқин орада юзма-юз кўришишлари мумкинлигини қўшимча қилдилар.
Мавзуга оид
20:58 / 19.11.2024
Путин Ҳиндистонга боради
17:29 / 18.11.2024
Bloomberg: Эрдўған Россия—Украина урушини музлатиб қўйиш режасини тайёрлади
14:30 / 18.11.2024
Песков: Путин ва Трамп ўртасидаги суҳбат бўйича ҳозирча тайёргарлик йўқ
13:15 / 18.11.2024