Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда янгича кўринишдаги агрофирмалар ташкил қилинади
Ўзбекистон ҳукуматининг 2016 йил 9 ноябрида «Сурхондарё вилоятида деҳқон хўжаликларининг имкониятларидан самарали фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори асосида Сурхондарё вилоятида МЧЖ кўринишида агрофирмалар ташкил қилинади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида маълум қилинган.
Бундай фирмалар 2016 йилнинг 10 декабригача ташкил қилиниши кўзда тутилган. Бундай фирмалар вилоятнинг ҳар бир туманида мавжуд бўлади. Уларнинг фаолияти «Ўзагроэкспорт», Кичик бизнес экспорт фонди ва Миллий банкнинг Тошкент шаҳри бўлимлари томонидан қўллаб-қувватланади.
Уларни ривожлантириш учун, ташкил қилинганидан кейин 1 ойи ичида ҳар бир агрофирма фаолиятини юритиш учун камида 2 миллиард сўмдан маблағ ажратилади.
Агрофирмалар фаолияти турли йўналишларга қаратилган бўлиб, улар ер ва меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланиш учун деҳқон хўжаликлари билан чамбарчас боғланган ҳолда фаолият юритишади.
Агрофирмалар деҳқон хўжаликларига ички ва ташқи бозорларда талаб катта бўлган мева-сабзавот маҳсулотлари ишлаб чиқариш буюртмаларини топширади. Шунингдек, улар деҳқон хўжаликларини уруғ ва кўчатлар, минерал ўғитлар билан таъминлашади.
Агрофирмалар мева сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш, навларга ажратиш ва қадоқлаш билан, ҳамда иссиқхоналар, совутгич камералари ва маҳсулотларни қайта ишлаш цехлари қуриш билан ҳам шуғулланади.
Агрофирмалар ҳудудда етиштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини Республика ва хориж мамлакатлар бозорларида сотиш билан ҳам шуғулланади.
Мавзуга оид
13:36 / 04.02.2023
Сурхондарёда иккита боғчанинг бозор баҳоси қарийб 1,7 млрд сўм бўлган бинолари ва ерлари ноқонуний бериб юборилди
00:05 / 24.01.2023
24 январдан Сурхондарёдаги барча мактабларда дарслар анъанавий шаклда давом эттирилади
15:04 / 18.01.2023
Сурхондарёда салкам 153 млн сўм эвазига ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгарлар ушланди
16:12 / 16.01.2023