Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Клинтон Трампни 1 млн овоз билан ортда қолдирди
АҚШ президентлиги учун Демократик партия номзоди Ҳиллари Клинтон ўзининг асосий сиёсий рақиби, эндиликда мамлакатнинг янги сайланган президенти Дональд Трампни 1 млн овоз билан ортда қолдирмоқда. Гарчи, Клинтон хоним, мағлубиятини тан олган бўлса-да, унга Трампга нисбатан 1 млндан ортиқроқ сайловчи овоз берган, деб ёзади Politico нашри.
Сайловчилар овозларини дастлабки ҳисоблаш натижасига кўра, Клинтон 61,963,234 овоз тўплашга муваффақ бўлган, Трампга 60,961,185 нафар сайловчи ишонч билдирган. Айни вақтда Юта, Калифорния ва Вашингтон штатларида овозларни санаш ишлари давом этмоқда. Мичиган штатида овоз бериш якунлари эълон қилинмаган.
Сайлов тизимининг бевосита эмаслиги туфайли, президентлик сайловида Дональд Трамп ғалаба қозонди. Бироқ, янги сайланган президентнинг ўзи ҳам Америка сайлов тизимини номақбул, деб ҳисоблашини яширмайди.
Эслатиб ўтамиз, Америка сайлов қонунчилигига кўра, сайловчилар у ёки бу номзодни қўллаб-қувватловчи Сайловчилар ҳайъати аъзолари учун овоз беришади. Улар кейинчалик ўз номзодларини президентликка сайлашади.
Мавзуга оид
23:34 / 27.09.2023
Ҳиллари Клинтон НАТО кенгайиши Путин сиёсатининг натижаси эканини айтди
10:29 / 12.08.2020
Трамп дунёдаги бош муаммони маълум қилди
07:30 / 11.08.2020
Трамп Оқ уй олдидаги отишма сабабли матбуот анжумандан олиб чиқиб кетилди
22:47 / 10.08.2020