Петербургнинг собиқ вице-губернатори «Зенит-Арена» иши бўйича ҳибс қилинди
Санкт-Петербург шаҳрининг собиқ вице-губернатори Марат Оганесян Москвада «Зенит-Арена» стадиони қурилишидаги молиявий фирибгарликка алоқадорликда гумон қилиниб, қўлга олинган. Бу ҳақда Россия Тергов қўмитаси матбуот хизмати хабар берган.
Манба маълумотига кўра, Крестовскийдаги ушбу стадион қурилишида 2014 йили «Трансстрой» ва «ТДМ» ўртасида стадионга видеотабло ўрнатилиши бўйича келишув доирасида 50 миллион рубль миқдоридаги маблағ ўғирланган.
Маълум қилинишича, «Зенит-Арена» қурилишига масъул бўлган Оганесян пудратчи сифатида „ТДМ“ акционерлик жамиятига ноқонуний равишда эгалик қилган. Кейинроқ шаҳарнинг собиқ вице-губернатори «ТДМ» фойдасига 50 миллион рубль миқдоридаги аванс ўтказган ва «бир кунлик фирма» воситасида бу маблағни ўзлаштирган.
Петербург бўйича тергов қўмитаси бошлиғи Сергей Капитоновнинг сўзларига кўра, Оганесян «яқин икки кун ичида» Санкт-Петербургга олиб кетилади.
Мавзуга оид
07:47 / 23.08.2024
Петербургда мураккаб вазиятда қолган ўзбекистонликларга моддий ёрдам кўрсатилди
13:50 / 11.03.2024
Петербург яқинида дрон уриб туширилди ва кучли ёнғин чиқди
14:45 / 24.01.2024
Петербург портида божхона бир тоннадан ортиқ кокаинни мусодара қилди
08:34 / 03.06.2023