Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаъфар Ирисметов бошқарувидаги «Обод» клуби Олий Лигада қолиш имкониятини оширди
Ўзбекистон чемпионати Олий лигасида ҳал қилувчи учрашувлар бўлиб ўтмоқда. Бугун Тошкентда «Обод» клуби «Андижон» жамоасини қабул қилди.
Бир бўлимдан ортиқроқ вақт мобайнида бир футболчи кам бўлиб ўйнаганига қарамасдан, «Обод» бу ўйинда мағлуб бўлмаслик вазифасини уддалади.
Эндиликда Жаъфар Ирисметов бошқарувидаги тошкентликлар жамоаси Олий лигада жон сақлаб қолиш имкониятини оширди. «Андижон» эса аксинча, бу вазифани анча қийинлаштирди.
Айни вақтга келиб, чемпионат якунига 1 тур қолганида «Обод» клуби ҳисобидаги очколар сони 23та ва жамоа 13-ўринда жойлашган. Лигада жон сақлаб қолиш учун курашадиган жамоалар қаторида 14, 15 ва 16-ўринлардаги «Қўқон-1912» (28 учрашувдан кейин 23 очко), «Навбаҳор» (22 очко) ва «Андижон» (20 очко) клубларини келтириш мумкин.
Олий лига 29-тур
Обод – Андижон – 0:0
Обод: 12. Дилшод Ҳамроев, 2. Аброр Хусинов, 4. Хуршид Ғиёсов, 5. Ғайрат Умиров, 8. Дониёр Ҳасанов (С), 9. Павел Соломин, 11. Шохруз Норхонов, 55. Сардор Қаҳҳоров, 60. Анвар Ғофуров, 80. Санжар Риҳсибоев, 88. Сардор Собирхўжаев.
Андижон: 46. Хуршид Хўжаев, 6. Иброҳим Отахонов (С), 17. Тимур Васильев, 18. Фарҳод Бекмуратов, 19. Денис Ильеску, 21. Жавлон Гусейнов, 22. Рўзимбой Аҳмедов, 29. Обид Жўрабоев, 55. Дилшод Жўраев, 90. Павел Смоляченко, 91. Алибобо Раҳматуллаев.
Четлатиш: Дониёр Ҳасанов (43, Обод)
Мавзуга оид
07:50 / 30.01.2021
Черан ва Сергеев учун янги харидор, Арвеладзе ўрнига кўрилган номзодлар, «Насаф» етакчиси билан музокара. Жаъфар Ирисметов билан интервью
20:55 / 03.06.2020
«Саудия, БАА клублари ва «Персеполис»дан таклиф бўлди» – Машарипов, Сергеев ва Кримецга қизиқишлар ҳақида «Пахтакор» спорт директори билан суҳбат
14:48 / 18.04.2020
Жаъфар Ирисметов: «Жасур Яхшибоевга Португалия ва Европанинг икки чемпионатидан таклиф тушди»
17:03 / 13.02.2019