Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда 19 йил муқаддам жиноят содир этган ҳайдовчи ушланди
Шанхай полицияси инсон ўлимига олиб келган йўл-транспорт ҳодисасини содир этган юк машинаси ҳайдовчисини орадан 19 йил ўтгач қўлга олди, деб ёзмоқда Shanghai Daily нашри.
Автоҳалокат 1997 йил 12 ноябрда Шанхай туманларидан бирида юз берган эди. Ўшанда, Чэнь Банцин юк машинасида велосипедда кетаётган аёлни уриб кетганди. Бироқ, воқеа жойига етиб келган полиция жиноят содир этган ҳайдовчининг қочиб кетганини аниқлаган. Шу йиллар мобайнида полиция жиноятчини самарасиз қидирган.
2016 йил бошидан полиция ҳайдовчини интернет орқали топишга уринган ҳамда Аньхой вилояти ҳуқуқ идоралари ҳамкорлигида Чэнь Банцинни аниқлашга муваффақ бўлган.
"Шу йиллар мобайнида мен тунги қўрқувлар қуршовида яшадим. Бунақа виждон азоби билан яшагандан кўра, ўша аёлнинг ўрнига ўлиб кетганим яхши эди", — деган ҳайдовчи.
Ҳозирда, у ЙТҲ бўйича айблов эълон қилинишини кутмоқда. Унга 10 йилгача қамоқ жазоси тайинланиши мумкин, деб ёзади газета.
Мавзуга оид
21:52 / 15.05.2025
Шанхайда боладаги сирли тошма сабаб унинг оиласи самолётга чиқарилмади
11:51 / 26.03.2025
Хитойдаги ресторан “классик мусиқа эшитиб” ўсган товуқ гўштини 66 долларга таклиф қилмоқда
12:09 / 08.03.2025
Зоминда юк машинаси ёниб кетди
11:42 / 21.02.2025