Аниқ факт: Хитойнинг миллионинчи "Мерседес"и
Daimler ва BAIC автомобилсозлик корпорацияларининг Пекинда жойлашган қўшма корхонасида юбилей сондаги автомобиль ишлаб чиқарилди.
Beijing Benz Automotive Co., Ltd (BBAC) кўшма корхонаси 2005 йилдан бери Хитойда "мерседеслар" ишлаб чиқаради. Айни вақтда корхона Mercedes-Benz’нинг Хитой учун мўлжалланган 4 та: C-Class, E-Class, GLA ва GLC моделларини ишлаб чиқаради.
Корхона конвейеридан чиққан юбилей сондаги автомобиль янги авлоддаги E-синф седани бўлди. Mercedes-Benz’нинг таъкидлашича, Хитой ушбу модел сотиладиган энг катта бозор ҳисобланади.
2013 йилдан BBAC шунингдек 4 ва 6 цилиндрли двигателлар ҳам ишлаб чиқаради. Дарвоқе, Daimler’нинг Хитойдаги заводи дунё бўйича энг каттаси ҳисобланади.
Хитойликлар ва немислар бу билан чекланиб қолишмоқчи эмас: жорий йилда компаниялар корхонани кенгайтириш учун биргаликда 500 млн евродан кўпроқ инвестиция киритиш ҳақидаги келишувни имзоладилар.
Жорий йил баҳорида Mercedes-Benz янги авлоддаги E-синф седанининг узайтирилган версиясини тақдим қилганди. Машинанинг ғилдираклар базаси 140 мм га узайтирилган версияси айни вақтда фақатгина Хитойда сотилмоқда. Бу машина ҳам BBAC заводида ишлаб чиқарилмоқда.
Мавзуга оид
13:52 / 15.06.2024
Учтепа туманида Mercedes-Benz микроавтобусида ёнғин келиб чиқди
14:58 / 26.05.2024
Mitsubishi Fuso’дан BharatBenz’гача – Mercedes-Benz юк автомобиллари ишлаб чиқарувчи нечта компанияга эгалик қилади?
18:27 / 10.02.2024
Тошкентда Mercedes-Benz қарздорлик сабаб аукционда сотилади
17:56 / 18.11.2023