Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЦСКА футболчиси гиёҳванд модда истеъмол қилгани учун узоқ муддатга дисквалификация қилинди
Россиянинг ЦСКА жамоаси ярим ҳимоячиси Роман Ерёменко допинг-тест натижалари ижобий чиқиши натижасида икки йилга футболдан четлаштирилди. Бу ҳақда УЕФА расмий сайти хабар тарқатмоқда.
A натижаларга кўра, Ерёменконинг қонидан гиёҳванд модда саналган ва Бутунжаҳон допингга қарши кураш агентлиги (WADA) томонидан тақиқланган кокаин моддаси топилган.
29 ёшли финляндиялик футболчи чемпионлар Лигасининг «Байер»га қарши учрашувда (2:2) допинг текширувидан муваффақиятсиз ўтганди.
Эндиликда Ерёменко 2018 йил 6 октябрга қадар ҳеч қандай футбол турнирида иштирок эта олмайди.
Футболчи уч кун ичида УЕФАнинг қарори бўича эътироз билдириб шикоят қилиши мумкин.
Мавзуга оид
14:49 / 23.11.2023
Ўзбекистон ўсмирлари Англияни ЖЧдан чиқариб юборди. Навбатда Франция
14:47 / 03.11.2023
Расман: Ўзбекистон U20 жамоаси аъзоси ОФК томонидан 4 йилга дисквалификация қилинди
16:39 / 18.01.2021
Месси «Барселона»да илк бор «қизил» олди. Бунга қандай реакция бўлди ва у қанча вақтга дисквалификация қилинади?
14:55 / 30.11.2020