Путин ОТИҲ саммитига етиб келди
Россия президенти Владимир Путин Перуга Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги саммитида иштирок этиш учун етиб келди. Унинг самолёти мамлакат пойтахти Лима аэропортига келиб қўнган.
19 ноябрнинг ўзидаёқ Путин бир қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади. Путин Хитой раиси Си Цзиньпин, Япония бош вазири Синдзо Абэ, Вьетнам, Перу ва Филиппин президентлари билан учрашади. Учрашувлар давомида жаҳон иқтисодиёти ва геосиёсатининг муҳим масалалари муҳокама қилинади.
Таъкидланишича, Путин АҚШ президенти Барак Обама билан учрашиши режалаштирилмаган. Бироқ президентлар норасмий тарзда мулоқот қилишлари мумкин.
Аввалроқ Япония бош вазири Путин билан Перуда бўлиб ўтадиган учрашувни "бебаҳо имконият" деб айтган.
Саммит 19-20 ноябрь кунлари Лимада бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
20:58 / 19.11.2024
Путин Ҳиндистонга боради
17:29 / 18.11.2024
Bloomberg: Эрдўған Россия—Украина урушини музлатиб қўйиш режасини тайёрлади
14:30 / 18.11.2024
Песков: Путин ва Трамп ўртасидаги суҳбат бўйича ҳозирча тайёргарлик йўқ
13:15 / 18.11.2024