Спорт | 21:05 / 20.11.2016
16907
1 дақиқада ўқилади

Европа миллатлари кубоги финалида россиялик ва грузияликлар курашчилар муштлашиб кетишди

Бухарестда эркин кураш бўйича бўлиб ўтган Европа миллатлари кубоги мусобақаси финалида Россия ва Грузия терма жамоалари учрашди. Учрашув вақтида спортчилар орасида низо чиқиб, тез орада оммавий муштлашувга айланиб кетди. Баъзилар жанжалкашларни ажратиб қўйишга ҳаракат қилса, бошқалар эса аксинча муштлашувга янада зўр берганлар.

Охир-оқибат учрашув бир муддатга тўхтатиб қўйилган. Учрашув ҳакамлари спортчиларга хос бўлмаган хатти-ҳаракатлар учун грузиялик Зураб Датунашвили ва россиялик Имил Шарафетдиновни мусобақадан четлаштирдилар.

Учрашув Грузия терма жамоасининг 6:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Россиялик спортчилар эса кумуш медаллар билан кифояланиб қолишди.

Мавзуга оид