Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Hyundai қаторида иккита ихчам кроссовер пайдо бўлади
Жанубий Кореянинг Hyundai компанияси ўз автомобиллари сафини А- ва Б-сегментидаги иккита ихчам кроссоверлар билан тўлдиришни режалаштирмоқда. Улардан бири 2018 йилда пайдо бўлиши кутилмоқда. У MINI Countryman, Honda HR-V ва Fiat 500X каби моделлар билан харидорлар учун рақобатлашади. Бу ҳақда Корея автокомпаниясининг Америкадаги бўлими раҳбари Дейва Зучовскига асосланган ҳолда Automotive News нашри ёзмоқда.
Бундан ташқари, Hyundai кроссоверлар турларини ҳам ўзгартириш ниятида. Хусусан, Santa Fe модели янада йириклашади ва 8 ўриндиқли автомобилга айланади. Santa Fe Sport ўлчамлари ҳам катталашади ва Jeep автомобиллари услубидаги йўлтанламас элементларига эга бўлади.
Шу билан бирга, Hyundai компанияси Santa Fe моделининг энг йирик ўлчамли намунасини қайта номлаш ниятида. Чунки, харидорлар кроссоверлар номларини кўп адаштиради. Бу ўзгаришларнинг барчаси 2018-2020 йилларда амалга оширилади.
Мавзуга оид
22:59 / 09.01.2025
Hyundai компанияси 2025 йилда Жанубий Корея иқтисодиётига 16,7 млрд доллар сармоя киритади
20:20 / 24.11.2024
Hyundai 42 мингдан ортиқ автомобилини чақириб олади
08:20 / 07.09.2024
Фарғонада йўл четида турган юк машинасига урилган микроавтобус пачақланиб кетди
11:36 / 24.10.2023