Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойнинг Шаньси вилоятида юз берган йирик ЙТҲда 17 киши ҳалок бўлди
Хитойнинг Шаньси вилоятида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлганлар сони 17 кишига етган, деб хабар бермоқда Хитой халқаро радиоси.
Охирги маълумотларга кўра, шунингдек 37 киши жароҳат олган. Аввалроқ 4 киши ҳалок бўлгани маълум қилинганди.
Маълумотларга кўра, йўл-транспорт ҳодисасида 56 та автомобиль иштирок этган. Автоҳалокат 21 ноябрда Пекин ва Куньминни боғловчи трассада юз берган. Йирик йўл-транспорт ҳодисасининг юз беришига ҳўл қор сабаб бўлган.
Хитой марказий телевидениеси аввалроқ маълум қилганидек, ЙТҲда асосан юк машиналари тўқнашган. Воқеа оқибатида трасса бўйлаб ҳаракат вақтинчалик ёпиб қўйилган.
Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
18:42 / 26.05.2025
Хитойда роботлар илк бор рингда бир-бири билан олишди
17:57 / 26.05.2025
Хитой «исталган вақтда» Тайванга ҳужум қилишга қодир — FT
13:15 / 26.05.2025