Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕЧЛ. G гуруҳи. «Лестер» эртаги Европада давом этади
G гуруҳида биринчи ўрин билан кейинги босқичга чиқадиган жамоа номи маълум бўлди. Иккинчи ўрин учун кураш эса сўнгги тургача давом этади.
АПЛда ўта муваффақиятсиз қатнашаётган «Лестер» чемпионлар лигасида бутунлай бошқача иштирок этмоқда. Бу турда жамоа аутсайдер «Брюгге»ни қабул қилиб 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Натижада гуруҳ босқичида 4 ғалаба ва 1та дуранг қайд этган Клаудио Раньери шогирдлари 13 очко билан муддатидан олдин гуруҳ ғолиблигини нақд қилиб қўйди.
«Копенгаген» эса ўз уйида кечган учрашувда 2-ўринга кўтарилиб олиш имкониятидан фойдалана олмади. «Порту»га қарши учрашувда нурсиз дуранг натижа қайд этилди. Сўнгги тур олдидан иккала жамоа ўртасидаги очколар фарқи 2 тани ташкил қилмоқда.
ЕЧЛ. 5-тур
G гуруҳи
Лестер (Англия) – Брюгге (Бельгия) 2:1 (2:0)
Голлар: 1:0 – 5 Окадзаки, 2:0 – 30, пенальти Марез, 2:1 – 52 Искьердо.
Лестер: Цилер, Симпсон, Морган, Хут, Фукс, Марез (Шлупп, 68), Дринкуотер, Кинг, Олбрайтон (Амарти, 78), Варди, Окадзаки (Грэй, 68).
Брюгге: Бютель, Мехеле, Пулен, Симонс, Колс, Пина (Лимбомбе, 61), Клаудемир (Уэсли, 84), Де Бок (ван Рейн, 71), Воссен, Искьердо, Ванакен.
Копенгаген (Дания) – Порту (Португалия) 0:0
Копенгаген: Ольсен, Анкерсен, Йоргенсен, Юханссон, Аугустинссон, Фальк (Куск, 75), Квист, Дилэйни, Туту (Грегуш, 75), Павлович, Вербич.
Порту: Касильяс, Перейра, Фелипе, Маркано, Теллес, Данилу Перейра, Корона (Варела, 89), Отавио (Эвандро, 84), Оливер Торрес, Диогу Жота, Андре Силва.
Манба: tribuna.uz
Мавзуга оид
16:38 / 31.01.2025
«Сити» ўтиш ўйинларидаёқ «Реал»га дуч келди. Барча жуфтликлар маълум
14:17 / 30.01.2025
ЕЧЛда гуруҳ босқичи якунлари: «Сити»ни ўтиш ўйинларида «Реал» ёки «Бавария» кутади
19:18 / 29.01.2025
«Сити» ва «ПСЖ» плей-оффсиз қолиши мумкин. ЕЧЛнинг сўнгги туридаги асосий интригалар
10:48 / 04.10.2024