Жаҳон | 11:45 / 23.11.2016
25440
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистон пойтахти президент шарафига қайта номланиши мумкин

Фото: AFP

Мажилис депутати (Қозоғистон парламенти қуйи палатаси) Куаниш Султанов республика пойтахти Остонани ва мамлакатдаги бошқа муҳим объектларни президент Нурсултон Назарбоев шарафига қайта номлашни таклиф қилди.

У ва бошқа депутатлар бу ташаббусни республика қонун чиқарувчи органининг иккала палатаси қўшма мажлисида маълум қилган.

«Мамлакат конституциясида биринчи президент — Миллат етакчиси Нурсултон Абишевич Назарбоевнинг давлатимиз қурилишига қўшган мислсиз ҳиссасини қайд этишни таклиф қиламиз. Ел баси (миллат етакчиси) исми пойтахт ҳамда мамлакатнинг бошқа муҳим объектлари номида акс эттирилсин», — деган депутат Султанов 16 декабрда нишонланадиган Қозоғистон мустақиллигининг 25 йиллиги декларацияси матнини ўқий туриб.

Депутат шунингдек, Остонада мустақилликка бағишлаб ёдгорлик ўрнатишни таклиф қилган.

Мавзуга оид