Селфи сабабли Ҳиндистоннинг 76 фуқароси ҳалок бўлгани маълум бўлди
2014 йилнинг март ойидан дунё бўйича камида 127 киши селфи олиш вақтида ҳалок бўлган. Бундай хулосага Карнеги-Меллон университети тадқиқотчилари келдилар. Бу ҳақда Mashable нашри хабар бермоқда.
Олимлар селфидан кўпроқ Ҳиндистон фуқаролари ҳалок бўлишини аниқладилар. Тадқиқотда кўриб чиқилган нохуш воқеаларнинг ярмидан кўпи, яъни 76 таси айнан шу давлатга тўғри келган. Бу борада 2-ўринни Покистон эгалламоқда, бу ерда 9 киши селфи оқибатида ҳалок бўлган. Шунингдек, 8 нафар америкалик, 6 нафар россиялик ва 4 нафар хитойлик селфи қурбони бўлган.
Таъкидланишича, Ҳиндистонда селфи вақтида ҳалок бўлганларнинг аксарияти чўкиб кетган.
Одатда аёллар эркакларга нисбатан кўпроқ селфи олишади, деб ҳисобланса-да, ҳалок бўлганларнинг 75,5 фоизини эркаклар ташкил қилган. Бундан ташқари, 127 нафар қурбондан 86 нафарининг ёши 24 дан кичик бўлгани аниқланган.
Мавзуга оид
20:58 / 19.11.2024
Путин Ҳиндистонга боради
16:43 / 17.11.2024
Ҳиндистон биринчи гипертовушли ракетасини муваффақиятли синовдан ўтказди
16:50 / 16.11.2024
Ҳиндистонда ҳаво ифлосланиши кучайиб кетганидан Тож Маҳал кўринмай қолди
17:36 / 14.11.2024