Жаҳон | 05:21 / 24.11.2016
7223
1 дақиқада ўқилади
Япония шарқида 6,1 магнитудали такрорий зилзила юз берди
Япония шарқида пайшанба куни тонгда (Тошкент 2:23) 6,1 магнитудали такрорий зилзила содир бўлди. Ер ости силкинишлари Токио шаҳрида ҳам сезилган.
Бу баландлиги 1,4 метр бўлган цунамини келтириб чиқарган 7,4 магнитудали зилзиладан кейинги такрорий силкиниш бўлди.
Япон метеомаркази берган маълумотга кўра, маҳаллий 7 баллик шкалада ер ости силкинишларининг кучи баъзи ҳудудларда, шу жумладан, Фукусимада ҳам 4 баллгача етган.
Ҳозирда вайрон бўлган жой ва жабрланган инсонлар ҳақида хабар олинмаган, АЭСда ҳам ғайриоддий ҳолатлар кузатилмаган.
Мавзуга оид
17:06 / 25.11.2024
АҚШ Японияга HIMARS тизимларини жойлаштиради
00:06 / 25.11.2024
Япониялик олимлар денгиз сувида парчаланувчи пластик материални ихтиро қилди
18:17 / 23.11.2024
Японияда одамларни ювинтирадиган кир машинаси ихтиро қилинди
13:51 / 23.11.2024