Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистон президенти Давлат байроғи билан ёрқин келажакка ваъда берди
Тожикистон президенти Имомали Раҳмон мамлакат фуқароларини Давлат байроғи куни билан табриклади. 2009 йилдан бери нишонланадиган байрам, президент таъбири билан айтганда, мустақил республика учун жуда муҳим аҳамиятга эгадир.
Раҳмоннинг сўзларига кўра, Давлат байроғининг қабул қилиниши миллий фахр туйғуси, халқнинг ўзлигини англаш даражасини кучайтиришга ёрдам берган.
Тожик давлат раҳбарининг ишонч билдиришича, Тожикистон халқи ватанпарварлик саъй-ҳаракатлари натижасида миллий давлатчилигига мустаҳкам пойдевор қўйган.
«Келажакда ҳам Давлат байроғи билан ушбу ўлканинг ёрқин келажагини таъминлаймиз, Тожикистон халқининг бахтли ҳаёти учун муносиб шароитлар барпо этамиз», - деган президент.
Тожикистон миллий байроғи 1992 йилда қабул қилинган. 2009 йил 24 ноябрь Тожикистон Давлат байроғи куни деб эълон қилинган эди.
Мавзуга оид
17:37 / 17.05.2025
Тожикистонда Ҳажга ёзилганлар маблағларини ҳудудни ободонлаштириш учун сарфлади
17:55 / 14.05.2025
Тожикистонда ижтимоий тармоқларда «лайк» босганлик учун жиноий жавобгарлик бекор қилинди
17:14 / 12.04.2025
Тожикистонда интернетда «лайк» босганлик учун жиноий жазо бекор қилинди
20:20 / 31.03.2025