Жаҳон | 15:48 / 28.11.2016
3849
1 дақиқада ўқилади

Гутерриш: БМТ одамлар эҳтиёжларига диққат қаратиши керак

Фото: AFP

БМТ одамлар муаммоларига кўпроқ эътибор қаратиши "бюрократик мантиқ"қа камроқ амал қилиши керак. Ташкилотнинг янги сайланган бош котиби Антониу Гуттериш ХХР ташқи ишлар вазири Ван И билан учрашувидан сўнгги матбуот анжуманида шундай баёнот берган. 

БМТнинг бўлғуси янги бош котибининг қўшимча қилишича, ташкилотнинг тинчликпарварлик фаолиятини ислоҳ қилиш жуда муҳим. "Биз тинчликпарварлик фаолиятимизнинг яхши тайёрланган, яхши жиҳозланган ҳолда инсонлар эҳтиёжларига эътибор қаратишини таъминлашимиз керак", — деган Гуттериш.

У шунингдек, БМТнинг турли тузилмалари ўртасидаги мувофиқлаштириш жараёнини такомиллаштириш зарурлигини таъкидлаган. 

Мавзуга оид