Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мухолифат: Президент Пак Кин Хега импичмент эълон қилиш масаласи шу ҳафта ҳал бўлиши мумкин
Жанубий Корея мухолифати мамлакат парламентида президент Пак Кин Хега импичмент эълон қилиш бўйича овоз беришни 2 декабрда ўтказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда республиканинг иккита йирик мухолифат кучлари - "Тобуро" демократик партияси ва Халқ партияси вакиллари баёнот беришди.
"30 ноябрда биз импичмент тўғрисидаги қонун лойиҳасини тайёрлаб бўламиз ва уни парламент муҳокамасига киритамиз. Жума, 2 декабрда у бўйича овоз бериш ўтказилиши мумкин", - дейилади мухолифатнинг қўшма баёнотида.
Президентни ҳокимиятдан четлатиш борасида илгари сурилаётган асосий сабаблар сифатида, "Пак Кин Хенинг конституцияни бузгани", ҳамда "порахўрлик, ҳокимиятдан ғаразли мақсадларда фойдаланиш, давлат сирини фош қилиш" кабилар илгари сурилмоқда.
Realmeter ижтимоий хизматининг хабарига кўра, президент билан боғлиқ коррупция можароси оқибатида ҳукмрон "Сэнури" партиясининг маҳаллий аҳоли орасидаги тарафдорлари сони 2,8 фоизга пасайиб, 16,2 фоизни ташкил этган.
"Ҳукмрон партия обрўси тушиб бораётган бир вақтда, мухолифатни қўллаб-қувватлаш даражаси ортиб бораяпти". Ҳозирда, "Тобуро" демократик партиясини маъқулловчилар сони 2,5 фоизга ўсган ва 33 фоизга етган.
Эслатиб ўтамиз, Жанубий Кореяда президент Пак Кин Хенинг дугонаси билан боғлиқ "Чхве Сун Силь иши" мамлакатда кескин норозиликлар ва жиддий сиёсий можарога сабаб бўлди.
Республика Конституциясига кўра, амалдаги давлат раҳбарига нисбатан фақатгина давлатга хиёнат моддаси билан жиноий иш қўзғатилиши мумкин.
Мавзуга оид
10:43 / 26.05.2025
“Кореяда олган тажрибани қишлоғимда қўлламоқчиман” – бўш ерларни ўзлаштираётган шаҳрихонлик йигит
00:47 / 24.05.2025
Жанубий Корея лоукостери Сеул—Тошкент йўналиши бўйича мунтазам қатновларни йўлга қўйди
17:25 / 07.05.2025
T'way Air Сеулдан Тошкентга парвозларни йўлга қўяди
21:14 / 05.05.2025