Жаҳон | 12:20 / 29.11.2016
13416
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистон пойтахтида хусусий мактаб аланга домида қолди (Видео)

Қирғиз Республикаси пойтахти Бишкек шаҳридаги хусусий мактаблардан бирида ёнғин юз берди. Бу ҳақда республика фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилган. 

Вазирлик маълумотларига кўра, 29 ноябрь эрталабки 8:40да «101» рақамига Токомбаев кўчаси, 46 манзили бўйича ёнғин юз бераётгани ҳақидаги хабар келиб тушган. 

Алангани ўчириш учун 3та ўт ўчириш машинаси жалб этилган. Сўнгги тафсилотлар аниқланмоқда. 

Мавзуга оид