Нефть бозори тақдирини ҳал қилувчи 14 давлат
ОПЕК аъзолари икки йил аввал қазиб олишни қисқартиришга овоз беришгач, нефть нархлари кескин тушиб кетди. RBC Capital Markets тадқиқот гуруҳи 14 иштирокчи-мамлакат рейтингини тузиб чиқди. Ундаги ҳар бир давлат 1 дан 10 гача баллни олди. 1 – мамлакатдаги аҳвол яқин йилларда барқарор бўлади, 10 – вазият жуда ҳам мураккаб.
Қатар
Жорий йилдаги хавф: 2
Ўтган ойда олинган нефть ҳажми: кунига 0,62 млн баррель
2015 йил олинган нефтнинг ўртача ҳажми: кунига 0,67 млн баррель
Қатар – табиий газ соҳасидаги энг йирик ўйинчидир. Таҳлилчиларнинг фикрича, “мамлакат яқин ўн йил давомида жиддий муаммоларга дуч келади”.
Бирлашган Араб Амирликлари
Жорий йилдаги хавф: 2
Ўтган ойда олинган нефть ҳажми: кунига 3,11 млн баррель
2015 йилда олинган нефтнинг ўртача ҳажми: кунига 2,88 млн баррель
Форз кўрфазининг бошқа давлатлари каби БАА ҳам нефть нархларининг тушиб кетишига яхшироқ тайёргарлик кўргани маълум бўлди. Бироқ, улар ҳам харажатларни жиддий камайтиришди.
Кувайт
Жорий йилдаги хавф: 3
Ўтган ойда олинган нефть ҳажми: кунига 2,96 млн баррель
2015 йилда олинган нефтнинг ўртача ҳажми: кунига 2,85 млн баррель
Кувайт аҳолиси унчалик бўлмаса-да, давлат мустақил жамғармаси жуда ҳам катта захирага эга. 2016 йилда эса мамлакатда тушунарсиз ҳолатлар юз бера бошлади. Апрелда нефтчилар ҳукумат томонидан қисқартириш ҳақидаги таклифга жавобан иш ташлаш ҳақида эълон қилишди. Амир эса яқинда парламентни тарқатиб юборди. Бу ҳолат депутатлар ва ҳукумат ўртасида ёқилғига бўлган нархларнинг ошиши сабаб юзага келган баҳслар туфайли содир бўлди.
Индонезия
Жорий йилдаги хавф: 3
Ўтган ойда олинган нефть ҳажми: кунига 0,74 млн баррель
2015 йилда олинган нефтнинг ўртача ҳажми: 0,79 млн баррель
Индонезия иқтисодиётга Хитойга қаттиқ боғланиб қолган. Давлатга тегишли бўлган Pertamina нефть компанияси 2017 йилда ишлаб чиқаришни 42 фоизга оширмоқчи экани ҳам маълум бўлди
Эрон
Жорий йилдаги хавф: 5
Ўтган ойда олинган нефть ҳажми: кунига 3,68 млн баррель
2015 йилда олинган нефтнинг ўртача ҳажми: кунига 2,81 млн баррель
Эрондан яқинда санкциялар олиб ташланди. Бироқ Дональд Трамнинг АҚШдаги сайловларда ғалаба қозониши мамлакат учун салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.
Эквадор
Жорий йилдаги хавф: 5
Ўтган ойда олинган нефть ҳажми: кунига 0,56 млн баррель
2015 йилда олинган нефтнинг ўртача ҳажми: кунига 0,54 млн баррель
Эквадорда апрелда юз берган кучли ер силкинишидан сўнг Хитой ҳар томонлама ёрдам қўлини чўзди. Шундан сўнг, давлатлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик янада кучайиб, иқтисодий дўстлик мустаҳкамланди.
Ангола
Жорий йилдаги хавф: 6
Ўтган ойда олинган нефть ҳажми: кунига 1,66 млн баррель
2015 йилда олинган нефтнинг ўртача ҳажми: кунига 1,8 млн баррель
Ангола ўтган йили Африкадаги энг йирик нефть олувчи давлатга айланди. Бироқ, мамлакатда пулнинг қадрсизланиши юқори даражага етган. Ҳукуматда ҳам коррупция билан боғлиқ мажоралар авж олган.
Саудия Арабистони
Жорий йилдаги хавф: 6
Ўтган ойда олинган нефть ҳажми: кунига 10,58 млн баррель
2015 йилда олинган нефтнинг ўртача ҳажми: кунига 10,24 млн баррель
Маълумки, Саудия Арабистони ОПЕКнинг энг муҳим аъзоси саналади. Ташкилот томонидан олинаётган маҳсулот миқдорини қисқартириш ҳам ушбу давлат туфайли амалга ошиши мумкин.
Габон
Жорий йилдаги хавф: 6
Ўтган ойда олинган нефть ҳажми: кунига 0,2 млн баррель
2015 йилда олингани нефтнинг ўртача ҳажми: кунига 0,21 млн баррель.
Мамлакатдаги сўнгги президентлик сайлови норозилик намойишлари сабаб ўтказилди. Расмий маълумотларга кўра, акцияларда уч киши ҳалок бўлиб, 105 инсон жароҳатланди ва 800 га яқин намойишчи ҳибсга олинди
Жазоир
Жорий йилдаги хавф: 8
Ўтган ойда олинган нефть ҳажми: кунига 1,11 млн баррель
2015 йилда олинган нефтнинг ўртача ҳажми: кунига 1,1 млн баррель
Жазоир бирданига икки муаммо билан тўқнаш келди: молиявий инқироз ва террорчилик хавфи. Шу билан бир қаторда, мамлакатнинг 79-ёшли президенти Абдулазиз Бутефликанинг соғлиғи анча ёмонлашган.
Ироқ
Жорий йилдаги хавф: 9
Ўтган ойда олинган нефть ҳажми: кунига 4,59 млн баррель
2015 йилда олинган нефтнинг ўртача ҳажми: кунига 4,03 млн баррель
Ироқ ҳукумати нефть олишни қисқартириш ИШИД билан курашда ёрдам беришини билдирмоқда. Бироқ, мамлакат молиявий аҳволига нефтнинг арзон нархлари кўпроқ хавф солади.
Ливия
Жорий йилдаги хавф: 9
Ўтган ойда олинган нефть ҳажми: кунига 0,52 млн баррель
2015 йилда олинган нефтнинг ўртача ҳажми: кунига 0,39 млн баррель
Муаммар Қаззофий ҳукуматдан йиқитилгач, Ливияда катта тартибсизликлар юзага келди. Ҳозирда ҳам бу ерда аввалги нефть даражасини тиклаш имкони деярли йўқ.
Нигерия
Жорий йилдаги хавф: 10
Ўтган ойда олинган нефть ҳажми: кунига 1,67 млн баррель
2015 йилда олинган нефтнинг ўртача ҳажми: кунига 1,94 млн баррель
Бу ердаги вазият асосан қашшоқлик, коррупция ва қурол-яроғ туфайли беқарордир. Нигерия ҳам худди Ливия сингари мавҳум ўйинчилардан бири саналади.
Венесуэла
Жорий йилдаги хавф: 10
Ўтган ойда олинган нефть ҳажми: кунига 2,18 млн баррель
2015 йилда олинган нефтнинг ўртача ҳажми: кунига 2,36 млн баррель
Венесуэлага айни кунларда сиёсий ва иқтисодий ҳалокат хавф солмоқда: иқтисодиёт таназзулга юз тутган, тўлов нисбати ҳам энг пастки даражада, пулнинг қадрсизланиши ошиб бормоқда, озиқ-овқат ва биринчи галдаги товарлар етишмайди.
Мавзуга оид
21:48 / 23.11.2024
Одамлар ўлимига кўпроқ сабаб бўлаётган энг хавфли автомобиллар саналди
15:18 / 20.11.2024
Ёқилғи қуйиш ва газ тўлдириш шохобчалари бўйича мобил илова ишга туширилди
17:36 / 18.11.2024
Ўзбекистон мобил интернет тезлиги рейтингида пастлади
15:10 / 13.11.2024