Фан-техника | 18:33 / 01.12.2016
12131
1 дақиқада ўқилади

Янги KIA Нюрбургрингда соатига 244 км тезликда ҳаракатланди

Кореянинг KIA  компанияси янги моделига тегишли видеотизерни намойиш этди. У келаси йилнинг январь ойида Детройт салонида расман тақдим этилади. YouTube каналига жойлаштирилган лавҳада янги машина Нюрбургрингда ҳаракатланаётгани, лаҳзалардан бирида унинг тезлиги соатига 244 кмни ташкил этганини кўриш мумкин. 

Ҳозирча бошқа ҳеч қандай тафсилотлар берилмаган. Autocar нашрининг ёзишича, 2017 йил бошида Корея автосаноати вакили орқа ғилдираклари етакчи бўлган моделни тақдим этиши кутилаяпти. У тўрт цилиндр, 320 от кучига эга бензинли турбомотор билан жиҳозланади. Бундан ташқари, унга 200 от кучига эга дизель мотор ўрнатилиши ҳам мумкин. 

Хабарларга кўра, янги модель KIA маҳсулотлари орасида Optima седанидан юқорироқ туради ва Audi A4, BMW 3-Series ва Mercedes-Benz C-Class моделлари билан бирга харидорлар учун курашади. 

Мавзуга оид