Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕЧЛ ва ЕЛнинг 6-тур ўйинлари «Шапекоэнсе» футболчилари хотирасига сукут сақлаш билан бошланади
Европа Чемпионлар лигаси ва Европа Лигасида гуруҳ босқичининг сўнгги тур ўйинлари авиаҳалокатда вафот этган «Шапекоэнсе» клуби футболчилари хотираси учун бир дақиқалик сукут билан бошланадиган бўлди. Бу ҳақда УЕФА матбуот хизмати хабар тарқатди.
Эслатиб ўтамиз, Боливиянинг Lamia авиакомпаниясига тегишли самолёт 29 ноябрь куни Колумбияда ҳалокатга учраганди. Ҳаво лайнери бортида 77 киши бор эди. Уларнинг аксари Жанубий Америка кубогининг биринчи финалини «Атлетико Насьональ»га қарши ўтказиш учун йўл олган «Шапекоэнсе» клуби футболчилари ва клуб ходимлари эди. Фалокат туфайли 71 киши ҳалок бўлган, 6 киши омон қолди. Улардан 3 нафари футболчилар: Алан Рушел, Жексон Фольман ва Хелио Сампьер Нето.
Мавзуга оид
05:16 / 07.03.2025
Европа Лигаси. Шомуродовнинг голи «Рома»га ғалаба келтирди ва бошқа натижалар
16:38 / 31.01.2025
«Сити» ўтиш ўйинларидаёқ «Реал»га дуч келди. Барча жуфтликлар маълум
03:32 / 31.01.2025
Европа Лигаси. Шомуродовнинг голи «Рома»ни ўтиш босқичига олиб чиқди, «МЮ» ва «Тоттенҳэм» тўғридан тўғри 1/8 финалда
14:17 / 30.01.2025