Ер аҳолиси 7,4 млрд кишидан ошди
Ер сайёраси аҳолиси 2016 йил давомида 7,433 млрд кишига етди. Бу ҳақда AP агентлиги БМТнинг демографик фонди ҳисоботига асосланиб хабар берган. Ҳисобот чоршанба куни Иордания пойтахти Оман шаҳрида эълон қилинди.
Ҳисоботга кўра, жорий йилда аҳоли ўсиши 1,1 фоизни (80,8 млн киши атрофида) ташкил қилган. 2015 йилнинг шу даврида Ер юзи аҳолиси 7,349 млрд киши эди.
Бундан ташқари, ҳисоботда қайд этилишича, Ер юзи аҳолисининг 24 ёшгача бўлган қатламининг деярли ярми гендер нотенглигидан (эркаклар фойдасига) азият чекади.
Ҳисобот муаллифларининг тасдиқлашича, ривожланаётган мамлакатлар ҳукуматларининг 10 ёшгача бўлган қизлар учун соғлиқни сақлаш ва таълим соҳасида қай даражада эътиборлигига қараб 21 млрд доллар фойда қилиши ёки йўқотиши мумкин.
Мавзуга оид
00:36
Россия БМТнинг Суданда ўт очишни тўхтатиш резолюциясига вето қўйди
16:16 / 16.11.2024
Экспертлар: БМТнинг иқлим бўйича конференциялари «мақсадларга мос келмайди»
17:11 / 15.11.2024
Илон Маск Эроннинг БМТдаги элчиси билан махфий учрашув ўтказгани маълум бўлди
17:39 / 07.11.2024