БАА амирликлар бирлашувининг 45 йиллигини нишонламоқда
БААда Миллий кун — амирликларнинг ягона давлатга бирлашганлигининг 45 йиллиги нишонланмоқда.
Шу муносабат билан мамлакат бўйлаб миллий байроқлар осилган, бинолар қизил, оқ, қора ва яшил тусларда ёритилган.
Барча амирликларда байрам тантаналари бўлиб ўтмоқда, кечга бориб, кенг қамровли мушакбозлик ташкил этилиши режалаштирилган.
БАА раҳбари шайх Халифа Ал Нахайян мамлакат аҳолисини Миллий кун билан қутлаган. Унинг табригида, хусусан, БААнинг 2021 йилгача белгилаб олган стратегияси ҳақида сўз боради. Унга кўра, "ҳуқуқ ва адолат, рақобатли иқтисодиёт, барқарор атроф-муҳит, интеграциялашган инфратузилмалар, юқори даражадаги таълим ва соғлиқни сақлаш тизими, бағрикенглик ва замонавийликка асосланган давлат қуриш режалаштирилган".
"Биз терроризм ва экстремизмга қарши кураш, можаро ва зиддиятларни тинч йўл билан ҳал этиш бўйича чораларимизни давом эттирамиз",- дейилади мурожаатда.
Давлат раҳбари, шунингдек, "араб минтақасига хорижий аралашув юзасидан хавотирларини билдирган". Айнан шу ҳолат "экстремизм ўчоғини пайдо қилган" ва "кўплаб давлатларнинг ҳудудий яхлитлиги ва бирлигига раҳна солган".
Британия протекторати бўлган 6 амирлик: Абу-Даби, Ажман, Дубай, Умм-ал-Кайвайн, Фужайра ва Шаржанинг бирлашувига доир шартнома 1971 йил 2 декабрда имзоланган эди. Еттинчи Рас-ал-Хайма амирлиги 1972 йилда федерацияга қўшилганди.
Мавзуга оид
14:15 / 12.11.2024
БАА ўзбекистонлик ҳайдовчиларни иш билан таъминлашни режалаштирмоқда
15:31 / 26.10.2024
Дубайда дунёдаги энг ингичка осмонўпар бино қурилмоқда
12:00 / 23.10.2024
АҚШ ва БАА Ғазо ва Ливандаги кескинликни камайтириш саъй-ҳаракатларини муҳокама қилди
22:17 / 17.10.2024