Жаҳон | 18:11 / 02.12.2016
15025
1 дақиқада ўқилади

Кубани келажакда ким бошқариши мумкинлиги маълум қилинди

Фото: © Fotolia

Кубанинг амалдаги раҳбари Рауль Кастро вафот этса ёки ўз лавозимидан кетадиган бўлса, мамлакатни Куба Давлат кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Мигель Диас-Канель ёки Давлат кенгаши раисининг ўринбосари Хосе Рамон Мачадо Вентура бошқариши мумкин, деб ёзади Havana Times.

Нашрнинг таъкидлашича, Кубанинг амалдаги раҳбари Рауль Кастро 85 ёшда эканини ҳисобга олса,“Куба келажаги табиат қўлларидадир”.

Рауль Кастро истеъфога чиқса ёки вафот этса, Кубанинг янги етакчисига 56 ёшли Мигель Диас-Канель ёки 86 ёшли Хосе Рамон Мачадо Вентуралардан бири айланиши мумкин. Сўнгги номзод аввал давлат соғлиқни сақлаш вазири вазифасида ишлаган.

Шу билан бир қаторда, Диас-Канелнинг Кубани бошқаришига ишониш бироз мушкул. Бунинг учун у Коммунистик партиянинг иккинчи котиби, сўнг биринчи котиби лавозимига тайинланиши, шунингдек, Давлат кенгаши ва вазирлар кенгаши раиси бўлиши лозим. 

Мавзуга оид