Жамият | 20:14 / 03.12.2016
13358
1 дақиқада ўқилади

Барселона аэропортида фаррошларнинг иш ташлаши аянчли оқибатларга олиб келди

Фото: @joytvbarcelona

Барселонанинг Эль-Прат аэропортида фаррошлар 5 кун давомида ўз хизмат вазифаларини бажармаганлари сабабли терминалларда кўплаб чиқинди уюмлари ҳосил бўлди.

Бунга аэропортга хизмат кўрсатувчи Valoriza Facilities компанияси ишчилари 28 ноябрдан бошлаб иш ташлашлари сабаб бўлган. Улар иш ташлаш билан компания ишчилар сонини қисқартириб, уларнинг вазифаларини ишда олиб қолинаётган ходимларга маошларини оширмаган ҳолда юклаётганига эътибор қаратишмоқчи бўлишган.

Фаррошлар иш ташлаши давомида ҳожатхоналарда тозалаш ишлари олиб борилган, бироқ заллар ва офислардан чиқиндилар олиб чиқилмаган. Ижтимоий тармоқларда бу ҳолатни акс эттирувчи минглаб суратлар пайдо бўлди.

@joytvbarcelona
@joytvbarcelona
@joytvbarcelona
@joytvbarcelona
@joytvbarcelona
@joytvbarcelona
@joytvbarcelona
@joytvbarcelona
@joytvbarcelona

 

Мавзуга оид