Жаҳон | 14:14 / 03.12.2016
6197
1 дақиқада ўқилади

Хитойда портлаш сабаб 21 киши ҳалок бўлган шахта эгаси қўлга олинди

ХХР полицияси Хэйлунцзян вилоятидаги Цитайхэ кўмир конида юз берган портлаш сабабларини суриштириш ишлари доирасида тўрт кишини ҳибсга олди. Ҳодиса сабаб 21 кончи ҳалок бўлганди, деб хабар қилади Синьхуа агентлиги маҳаллий ҳукуматга асосан.

Агентликнинг таъкидлашича, шахта эгаси ва уч менежер қўлга олинди.

21 кончининг жасади эса жума куни вайроналар тагидан чиқариб олинди. Яна бир инсоннинг тақдири номаълумлигича қолмоқда. Воқеа сабаблари ҳозирча аниқланмаган.

Мавзуга оид