Жаҳон | 08:14 / 03.12.2016
7521
1 дақиқада ўқилади
Жанубий Корея президентига импичмент эълон қилиш резолюцияси парламентга киритилди
Жанубий Кореянинг учта мухолиф партияси мамлакат президенти Пак Кин Хега нисбатан импичмент эълон қилиш бўйича қонун лойиҳасини парламент муҳокамасига киритди. Бу ҳақда Yonhap агентлиги хабар қилмоқда.
Таъкидланишича, умумий ҳисобда 171 нафар депутат резолюцияни қўллаб-қувватлаган. Аслида Пак Кин Хе ваколати 2018 йил февралида якунланиши керак.
Эслатиб ўтамиз, Пак Кин Хенинг дугонаси Цой Сун Силнинг давлат ишларига аралашуви ҳамда унинг коррупцияда гумон қилиниши сабабли Корея президенти атрофида сиёсий можаро авж олган эди.
Мухолиф партиялар импичмент лойиҳаси бўйича 9 декабрда овоз беришни режалаштираётгани хабар қилинган эди.
Мавзуга оид
12:38
Алишер Абдусаломов Жанубий Корея президентига ишонч ёрлиқларини топширди
00:08
Жанубий Корея космосни тадқиқ этиш учун планетоход яратиш лойиҳасини ишга тушиди
18:54 / 09.11.2024
Сеул: Шимолий Корея GPS-сигналларни узиб, кемалар ва авиацияга халақит бермоқда
10:48 / 09.11.2024