Жаҳон | 09:57 / 04.12.2016
6569
1 дақиқада ўқилади

Хитойда фабрика биноси қулаши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди

Фото: english.cri.cn

Хитой шарқидаги Цзинань шаҳрида фабрика биноси қулаши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда «Синьхуа» ахборот агентлиги.  

Маълум қилинишича, фабриканинг қулаган корпуси вайроналари остида 9 ишчи қолиб кетган. Қутқарувчилар вайроналар остидан 4 кишини чиқариб олишган, қолган 5 кишини қутқариб қолишнинг иложи бўлмаган.  

Айни вақтда воқеа юзасидан текширув олиб борилмоқда.

Мавзуга оид