Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Alibaba Group асосчиси: “Мен офисда ўлиб қолишни истамайман”
Ҳонгконгда ўтган анжуманда Alibaba Group асосчиси, 52 яшар Жек Ма муддатидан олдин нафақага чиқиш ҳақида ўйлаётганини айтиб ўтди. Бу ҳақда Nikkei.com маълум қилган.
Хитойнинг электрон тижорат гиганти Alibaba Group Holding раҳбарлигидан кетганига уч йил бўлган Жек Ма “офисда ўлиб қолишни истамаслигини” маълум қилган эди.
— Мен 17 йиллик умримни электрон тижоратга сарфладим. Энди нафақага вақтлироқ чиқишни истаяпман. Мен, ва ниҳоят, дунёни томоша қилишни истайман, — деди Жек Ма. Аммо у бизнесни қачон тарк этишига тўла ойдинлик киритмаган.
Жек Ма айни дамда компания директорлар кенгашида раҳбар лавозимида фаолият юритади. Alibaba Group раҳбари сифатида Даниэль Чжан Юн иш олиб боради.
Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
18:42 / 26.05.2025
Хитойда роботлар илк бор рингда бир-бири билан олишди
17:57 / 26.05.2025
Хитой «исталган вақтда» Тайванга ҳужум қилишга қодир — FT
13:15 / 26.05.2025