Жамият | 15:10 / 05.12.2016
4418
2 дақиқада ўқилади

Хитой Жанубий Суданга 100 дан ортиқ тинчликпарварларни жўнатди

Фото: РИА "Новости"

Хитой Жанубий Суданга БМТ тинчликпарвар миссиясида қатнашиш учун илк 120 ҳарбий хизматчисини жўнатди, деб хабар беради Синьхуа агентлиги.

Ҳаммаси бўлиб эса мамлакатдан Жанубий Суданга 700 кишилар ҳарбий хизматчидан иборат контингент жўнатилиб, улар у ерда йил давомида қолишади. Қолган тинчликпарварлар эса кейинроқ – бешта алоҳида гуруҳ қилиб юборилади.

Агентлик маълумотларига кўра, ҳарбий хизматчилар уч ойлик тайёргарликдан ўтказилган ва уларнинг асосий мақсади фуқароларни ҳимоя қилиш, шунингдек БМТ гуманитар дастурини қўллаб-қувватлаш, қўриқлаш ва кузатиб боришдан иборат.

Жорий йилнинг июлида БМТнинг Жубадаги тинчликпарвар миссиясига қилинган ҳужум вақтида икки нафар хитойлик тинчликпарвар ҳалок бўлиб, беш нафари жароҳат олганди.

Ноябрь бошларида эса махсус комиссия бу ҳужумларни текширувдан ўтказиш бўйича натижаларни маълум қилди ва “БМТ миссияси зўравонликка етакчиликнинг етишмаслиги, миссиянинг турли таркибий қисмларининг ўзаро биргаликда ҳаракат қилишга тайёр эмаслиги туфайли жавоб бермагани” хабар қилинди. Мутахассисларнинг хулосасига кўра, “қўмондонлик ва раҳбариятнинг ташкилотчилиги тинчликпарвар кучлар билан боғлиқ бўлган хавфларни олдини олиш стратегиясига мос келмаган”. Хитой ТИВ ҳисобот сабаб пушаймонда эканини билдириб, унда асоссий айбловлар борлиги ҳақида маълум қилган.

Айни дамда Хитойнинг БМТнинг ўнлаб турли миссияларида бўлиб турган тинчликпарвар контингенти умумий сони 2,6 минг кишидан кўпроқни ташкил қилмоқда, деб хабар берган Синьхуа агентлиги. Бу эса Хитойни БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги доимий аъзо давлатлар орасида энг фаол иштирокчига айлантиради.

Мавзуга оид