Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ ва Марказий Осиё вакиллари Ҳамбургда учрашув ўтказади
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация 2016 йилнинг 8-9 декабрь кунлари Германиянинг Ҳамбург шаҳрида бўлиб ўтадиган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этади. Бу ҳақда ТИВ сайти хабар тарқатди.
Хабарда келтирилишича, ушбу мажлисда Германиянинг ЕХҲТдаги раислиги якунланади.
Шунингдек, 7 декабрь куни Марказий Осиёнинг 5 мамлакати ва АҚШнинг ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг «C5+1» шаклидаги учрашуви ҳам бўлиб ўтади.
Ўзбекистон делегацияси Ҳамбург шаҳрида ЕХҲТ аъзо мамлакатлари делегациялари раҳбарлари билан қатор икки томонлама музокаралар ўтказишни режалаштирмоқда.
Мавзуга оид
23:27 / 23.05.2025
Ҳамбург марказий вокзалида аёл киши пичоқ билан одамларга ҳужум қилди. Камида 12 киши жароҳат олди
20:20 / 08.04.2025
“Яккаланган давлат бўлмаслигимиз керак” – ЕХҲТ Парламент ассамблеяси президенти
20:44 / 09.03.2025
Ҳамбург аэропорти иш ташлашлар сабаб бутунлай фаолиятини тўхтатиб қўйди
09:21 / 18.01.2025