«Реал»нинг яна 3 нафар футболчиси солиқларни яширишда гумон қилинмоқда
Мадриднинг «Реал» клуби уч нафар футболчиси ўз даромадларини солиқларда сир тутганликда гумон қилинмоқда.
Жамоанинг португалиялик футболчилари Фабиу Коэнтрау ва Пепе солиқ идораларидан нақ 7 миллион еврони яширган, дея хабар беради Португалиянинг Expresso нашри.
El Mundo нашри берган хабарда эса, шунингдек хорватиялик яримҳимоячи Лука Модрич ўзининг имиж ҳуқуқини сотишдан кўрган даромадларини испан солиқ идораларидан беркитиб келган.
Хабарда ёзилишича, Модрич бунинг учун хотини билан солиқ тўловлари жуда паст бўлган Люксембургда компания фаолиятини йўлга қўйишган. Жорий йилнинг 18 январидан бошлаб солиқ хизмати Модричнинг 2012, 2013 ва 2014 йилдаги солиқ тўловлари бўйича суриштирув ишларини бошлаб юборган.
Фабиу Коэнтрау ва Пепе ҳам ўзларининг имиж ҳуқуқини оффшор компаниялари орқали сотгани аниқланган.
Мавзуга оид
10:01 / 10.11.2024
Винида яна ҳет-трик, лекин Мадридда даҳшатли муаммолар
00:08 / 07.11.2024
«Реал» ўз йўлига тушиб олиши учун ҳал қилиниши керак бўлган 6 масала
13:17 / 06.11.2024
ЕЧЛда сенсациялар куни. «Реал» ва «Сити» ютқазди
12:52 / 27.10.2024