Жамият | 16:05 / 06.12.2016
37136
2 дақиқада ўқилади

Бефаросат ва фаросатли инсоннинг бир воқеа мисолидаги фарқи

Фото: informburo.kz

Еnsaniyat номи остидаги арабистонлик Twitter фойдаланувчиси кўчаларни тозаловчи фаррошни қидириш бўйича бутун бир кампанияни ишга туширди. Гап шундаки, у ижтимоий тармоқда Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёддаги қимматбаҳо тақинчоқлар дўкони расталарига тикилиб турган фаррошнинг суратини кўриб қолади. Суратнинг тагига "Яхшиси чиқиндиларга қараса бўларди", деган таҳқирловчи сўзлар ёзилган эди. Бу унинг ҳамиятига тегади.

Бир неча соат ичида Ensaniyat'нинг пости 6000дан зиёд фойдаланувчилар томонидан твитланди. Кўпчилик махсус фаррош кийимидаги кишини излашга тушди. Ўша куннинг ўзидаёқ уни топишга муваффақ бўлишди. Бу 65 ёшли Носир Ал-Ислом Абдул Карим бўлиб чиқди. 

Абдул Каримнинг сурати бефарқ қолдирмаган кишилар ўша растанинг олдида унга қимматбаҳо заргарлик буюмлари ва сўнгги моделдаги iPhone, шунингдек бир неча қоп гуруч совға қилишди.

Бир воқеа мисолида инсон табиатининг икки қутби намоён бўлади. Кимдир ўз бефаросатлиги билан завқ олса ва буни табиий, деб билса, бошқа биров шунчаки инсон бўлгани учун фаросат бобида ўрнак бўлади.

Мавзуга оид