Жамият | 19:35 / 06.12.2016
13816
1 дақиқада ўқилади

Тармоқда бортида афғон генерали бўлган вертолёт ҳалокати тасвирланган видео пайдо бўлди

Тармоқда Ми-17 вертолётининг ҳалокати тасвирланган видео пайдо бўлди. Унинг ичида мамлакатнинг етти армия ҳарбий бирикмасидан бирига қўмондонлик қилган афғон генерали Муҳиддин Ғори бўлган. Ҳалокат 29 ноябрь куни юз берган бўлиб, видеоёзув бир ҳафта ўтиб пайдо бўлди. Генерал ҳалок бўлган, унинг етти нафар ҳамроҳи эса турли жароҳатларни олди.

Маълум бўлишича, бахтсиз ходиса техник носозлик туфайли юз берган – вертолётнинг орқа винти ишдан чиққан. Аввалроқ, уриб туширилган вертолёт учун жавобгарликни толиблар ўз бўйнига олганди. Мамлакат президенти Ашраф Ғани Ғорининг ҳалок бўлгани қуролли кучлар ва бутун мамлакат учун катта йўқотиш эканини айтиб ўтди.

Мавзуга оид