Жамият | 14:07 / 07.12.2016
20191
1 дақиқада ўқилади

Ханти-Мансидаги ЙТҲ оқибатида бир ўзбекистонлик ҳалок бўлган

4 декабрь куни Россиянинг Ханти-Манси мухтор округида рўй берган йирик йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 12 киши ҳалок бўлиб, 22 киши жабрланганди. Ўзбекистон ФВВ берган маълумотга кўра, ушбу ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар орасида ўзбекистонликлар бор.

Аниқлик киритилишича, қурбонлар орасида Ўзбекистон фуқароси Эргашева Зулфия Сарвар қизи (2001 йил туғилган) бор. Унинг синглиси (у ҳам 2001 йилда туғилган) Гавҳар эса оғир аҳволда шифохонада қолмоқда.

Вазирлик маълумотига кўра, айни вақтда Россия томони билан марҳумнинг танасини Ўзбекистонга олиб келиш жараёни ҳал қилинмоқда. 

Ўзбекистон ФВВ ва бошқа тегишли вазирликлар қурбоннинг оила аъзоларига ёрдам кўрсатиш чораларини кўрмоқда.

4 декабрь куни округ ҳудудида, Ханти-Мансийск–Тюмень трассасининг 926-километрида автобус ва юк машинаси иштирокида ЙТҲ рўй берди. Автобусда спорт акробатикаси бўйича болалар жамоаси иштирокчилари Ханти-Мансийскдан Нефтеюганскка қайтаётган эди.

Жабрланганлар Ханти-Мансийскдаги округ клиник шифохонасида қолмоқда.

Мавзуга оид