Жаҳон | 09:26 / 08.12.2016
16328
2 дақиқада ўқилади

8 декабрь тонгининг энг муҳим ва қизиқарли воқеалари

Фото:kun.uz

7 декабрь туни ва 8 декабрь тонгида содир бўлган энг муҳим ва қизиқарли хабарларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон республикасининг Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишлаб ўтказилган тантанали маросимда сўзлаган нутқида мамлакатнинг ташқи сиёсат қай тарзда олиб борилиши хусусида тўхталиб ўтган. >>> Батафсил 

Ички ишлар вазирлиги тизимини тубдан ўзгартириш чора-тадбирлари кўрилмоқда. >>> Батафсил 

Шавкат Мирзиёев ҳокимлар бевосита халқ томонидан сайланиши таклифини берди. >>> Батафсил 

Мудофаа қобилиятини оширишда катта ҳисса қўшган Ватан ҳимоячилари тақдирланди. >>> Батафсил 

Конституция куни арафасида Ўзбекистон фидойиларига давлат мукофотлари топширилди. >>> Батафсил 


Покистонда қидирув-қутқарув операцияси давомида 7 декабрда қулаган йўловчи самолёти "қора қутиси" топилди. >>> Батафсил 

Филиппин президенти Родриго Дутерте АҚШнинг янги президенти Дональд Трамп билан телефон орқали мулоқотдан олган таассуротлари ҳақида гапира туриб, Трампнинг овози ва талаффузи ўхшатиб, унга тақлид қилди. >>> Батафсил 

Бразилиянинг Амазонас штатида 7 декабрда юз берган авиаҳалокат оқибатида 5 киши ҳалок бўлди. >>> Батафсил 

Италия президенти Сержо Маттарелла мамлакат бош вазири Маттео Ренци истеъфосини қабул қилди. >>> Батафсил 

АҚШ Олий суди патент можароси бўйича даъвони Samsung фойдасига ҳал қилди. >>> Батафсил 

Европа чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичи ўйинлари якунланиб феврал ойида бошланадиган плей-офф босқичида иштирок этадиган барча 16 жамоа номи маълум бўлиб улгурди. >>> Батафсил

Мавзуга оид