Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон парламенти террорчилик учун жавобгарликни кучайтирди
Қозоғистон парламенти сенати (юқори палата) депутатлари жума куни “Қозоғистон Республикасининг экстремизм ва террорчиликка қарши курашиш бўйича бир қатор қонунчилик актларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини икки ўқишда тасдиқлашди, деб хабар берди РИА Новости.
Аввалроқ, миллий хавфсизлик қўмитаси раиси ўринбосари Марат Колкобаев ҳужжат “экстремизм, террорчилик ва қурол-яроғ ҳамда гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмасига қарши янада уйғунлашган ҳолда кураш олиб бориш ва бу учун жиноий ҳамда маъмурий жавогарликни кучайтириш”га қаратилгани ҳақида маълум қилганди.
Қонун лойиҳасида экстремизм ва террорчилик соҳасида қонун бузилишларини амалга оширганлик учун жавобгарликни кучайтириш кўзда тутилган.
Шунингдек, қурол-яроғ айланмаси ва уни сақлаш устидан ҳам назорат оширилади. Бундан ташқари, ҳужжат тезкор-қидирув фаолиятини олиб бораётган органга алоқа тармоқларини тақдим этиш, тармоқлар ва алоқа воситалари ишини улар оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этилишига олиб келиши мумкин бўлган ҳолатда тўхтатиб қўйиш имконини тақдим этади.
Қонун лойиҳаси давлат раҳбари томонидан имзоланишга жўнатилди.
Мавзуга оид
13:53 / 07.05.2025
БАА дунёда биринчи бўлиб қонунларни ёзишда сунъий интеллектдан фойдаланмоқчи
18:19 / 23.04.2025
АҚШда терроризмда гумонланиб ҳибсга олинганлар сони 655 фоизга ошди
17:14 / 19.04.2025
Депутатлар сунъий интеллектда яратилган ноқонуний контент учун жазога изоҳ берди
20:06 / 14.04.2025