Фан-техника | 08:18 / 09.12.2016
4628
1 дақиқада ўқилади

Microsoft йирик ижтимоий тармоқлардан бирини харид қилди

Фото: d-x-a.co.uk

Microsoft корпорацияси LinkedIn ижтимоий тармоғини харид қилиш бўйича келишувни якунига етказди, деб хабар қилди тармоқ раҳбари Жефф Вейнера ўзининг твиттерида. 

«Бугун Microsoft компанияси томонидан LinkedIn’ни харид қилиш бўйича келишув якунига етказилди. Биз билан олдинга қараб қадам қўйинг», - дея ёзган у.

Келишув қиймати 26,2 миллард долларни ташкил этди.

Аввалроқ, Еврокомиссия ушбу келишувни маъқуллагани хабар қилинганди.
 

Мавзуга оид