Жаҳон | 08:52 / 13.12.2016
11338
2 дақиқада ўқилади

13 декабрь тонгининг энг муҳим ва қизиқарли воқеалари

12 декабрь туни ва 13 декабрь тонгида содир бўлган энг муҳим ва қизиқарли хабарларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

Шавкат Мирзиёев Миср президентига ҳамдардлик билдирди. >>> Батафсил 

Афғон армияси мамлакат шарқида жойлашган Газни провинциясида “Толибон” радикал ҳаракати ҳужумига учради.>>> Батафсил 

Италия президентидан ҳукуматни шакллантириш учун мандатни қабул қилиб олган Паоло Жентилони давлат раҳбарини ўз вазирлар маҳкамаси таркиби билан таништирди. >>> Батафсил 

Германиянинг ХХРга нисбатан сиёсати ўзгаришсиз қолади, деб маълум қилди ГФР канцлери Ангела Меркель Берлиндаги матбуот анжуманида. >>> Батафсил 

Сербия ТИВ раҳбари Ивица Дачич россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан учрашув вақтида Сербия НАТОга киришни ўйламаётганини гапириб ўтди. >>>  Батафсил 

Венесуэла президент Николас Мадуро Колумбия билан чегарасини 72 соатга ёпиш бўйича қарор чиқарди. >>> Батафсил 

Ироқ ҳукумати мамлакатнинг 119 яшар фуқароси Салма Абдулқодирни яшаш учун жуда кекса, деб баҳолади ҳамда уни барча имтиёзлардан маҳрум этди. >>> Батафсил 

“Олтин глобус” кинотақдимотида “Энг яхши драматик фильм” йўналишида ғолибликка даъво қилувчи картиналар номи эълон қилинди. >>>Батафсил 

Хитойнинг Tencent ресурси Apple маҳсулоти бўлган iPad Air қурилмасининг портлаш ҳолати ҳақида хабар берди. >>>Батафсил 

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду France Football нашри томонидан ўтказилган сўровга кўра йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди. >>> Батафсил

Мавзуга оид