Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Microsoft маиший техникага Cortana овозли ёрдамчисини ўрнатмоқчи
Microsoft ўзининг Cortana овозли ёрдамчиларини интернетга уланувчи маиший қурилмаларга ўрнатмоқчи. Бу ҳақида компания тақдимотига асосланиб, The Verge нашри маълум қилди.
Компаниянинг Planning & Product Management бўлими директори Карла Форестер ёрдамчини ҳар қандай экранли қурилмага ўрнатиш мумкинлигини таъкидлади. Бироқ маиший қурилмаларда ёрдамчидан қандай мақсадларда фойдаланиш мумкинлигига изоҳ бермади.
Хитойдаги WinHEC конференциясида намойиш қилинган тақдимотда Cortana музлатгич, тостер ва термостатга ўрнатилган. Microsoft 2017 йилнинг мартидан, Windows 10 Creators Update янгиланиши билан бир вақтда илк Cortana'ли қурилмаларини тақдим этишни режалаштирмоқда.

The Verge нашри Microsoft "ақлли" маиший техникани ўзи ишлаб чиқармаслиги, бунинг ўрнига ёрдамчи қурилмасини бошқа ишлаб чиқарувчиларга таклиф қилишини тахмин қилмоқда.
Мавзуга оид
00:16 / 24.05.2025
Microsoft аниқ об-ҳаво башоратлари учун Aurora сунъий интеллект моделини тақдим этди
18:01 / 05.05.2025
Microsoft компанияси Skype’ни ёпди. Мессенжер 20 йилдан ортиқ фаолият юритди
20:55 / 09.04.2025
Microsoft дунёнинг энг қиммат компаниясига айланди
14:18 / 02.03.2025