Жаҳон | 17:45 / 13.12.2016
8790
2 дақиқада ўқилади

Путин халқаро сиёсатдаги популизм ҳақида фикрларини билдирди

Фото: РИА "Новости"

РФ президенти Владимир Путиннинг баёнот беришича, у халқаро сиёсат майдонида популизм (обрў қозониш мақсадида халққа улкан асоссиз ваъдалар бериш)да яхшилик кўрмаслигини маълум қилди. 

"Сиёсатдаги популизм ҳар доим катта хавф солади, чунки, одамлар орасида турли қарашларга сабаб бўлади, ё кераксиз кутишларга олиб келади, ёки аксинча, долзарб бўлмаган, имконсиз мақсадга эришиш учун ҳаддан ортиқ ҳаракат қилишга тўғри келади. Бу нарса бекорга ёки зарарга бўлади. Шундай экан, популизмда яхшилик йўқ", — деб қайд этган Путин. У Япониянинг "Ниппон" телеканали ва "Иомиури" газетасига берган интервьюсида шу ҳақда сўз юритган. 

"Бу айни вақтдаги сиёсий кун тартибидан келиб чиқилган ҳолда, олдинни кўра олмайдиган, оқибатлари хусусида фикр юритмайдиган, умуман, ўйлашни ва мажбуриятларини адо қилишни хоҳламайдиганлар томонидан амалга оширилади", — деган президент, япониялик журналистларнинг халқаро сиёсатдаги вазиятни изоҳлашни сўраб қилган мурожаатларига жавобан. 

Мавзуга оид