Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Роналду Месси билан жамоадош бўлганида "Олтин тўп" кимда кўпроқ бўлишини тахмин қилди
"Олтин тўп"ни 4-маротаба қўлга киритган "Реал Мадрид" ҳужумчиси Криштиану Роналду "Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси билан бир жамоада ўйнаганида ким кўпроқ мукофот олиши борасида саволга жавоб берди.
"Бу жуда қийин савол. Билмадим. Бизни бир жамоада кўриш жуда қизиқ бўлар эди. Ўйлашимча, катта ўйинчилар бирга ўйнаши керак. Агарда биз бир жамоада ўйнасак, ўйлашимча, менда "Олтин тўп"лар сони кўпроқ бўлар эди, бироқ орадаги фарқ кичкина бўларди.
Барча Мессининг кучли ўйинчи эканини билишади, унда 5та "Олтин тўп" бор. 2017 йилда унга етиб оламанми? Ҳаракат қиламан", деди Роналду.
Криштиану Роналду "Олтин тўп"ни 4 маротаба олган. Бу борада португалиялик футболчи фақатгина Мессидан ортда қолмоқда.
Мавзуга оид
10:44 / 26.05.2025
Ҳакамнинг хатоси «Астон Вилла»ни, «Ювентус»нинг пеналтиси «Рома»ни ЕЧЛсиз қолдирди. Кун ўйинлари
16:55 / 23.05.2025
«Реал» Карло Анчелотти кетишини эълон қилди
11:33 / 19.05.2025
«Рома» «Милан»ни енгди ва ЕЧЛ учун курашда қолди, «Барса» соврин олган кунида ютқазди. Кун ўйинлари
19:12 / 18.05.2025