Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда муҳожирларни депортация қилиш учун маблағ йўқлигига шикоят қилинди
Россия ички ишлар вазири Владимир Колокольцев депортация қилиниши керак бўлган муҳожирлар учун махсус муассасалар тўлиб-тошиб кетганини маълум қилди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.
Унинг айтишича, бу ҳолат муҳожирларни депортация қилиш учун ажратиладиган бюджет маблағларининг етишмаётгани билан боғланган. Вазир бу ҳақда Федерация кенгашидаги нутқида маълум қилди.
Суд нозирлари федерал хизматига ажратилган 100 млн рубль 4 минг 428 хорижликдан 1 минг 650 нафарини, яъни учдан бир қисминигина Россиядан чиқариб юборишга етган.
Колокольцев бу муассасаларнинг ҳолати уларда одамларни сақлаб туриш учун қониқарли даражада эмаслигини айтди.
Федерация кенгаши спикери Валентина Матвиенко депортацияни ҳудудларга хорижий ишчиларга меҳнат патентларини сотишдан олинадиган даромадлардан фоиз ажратиш ҳисобига молиялаштиришни таклиф қилди.
"Миграция марказлари тўлиб-тошган, ноқонуний муҳожирлардан баъзилари уларда курортлардаги каби ярим йиллаб қолмоқда", деб айтган Матвиенко ва қонунбузарларнинг миграция марказларида қолиши муддатини чеклашни муҳокама қилиш кераклигини таклиф қилган.
Мавзуга оид
16:53 / 23.05.2025
Қирғизистон президенти ноқонуний мигрантларга 10 июнгача муҳлат берди
17:02 / 21.05.2025
Россияда мигрантларни мобил илова орқали кузатиш тўғрисидаги қонун қабул қилинди
11:15 / 20.05.2025
АҚШ «ихтиёрий депортация» дастури бўйича дастлабки мигрантларни чиқариб юборди
10:24 / 20.05.2025