Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиноят ва жазо: Нафақага кўз олайтирганлар
Зомин туманидаги Почта алоқа тармоғи ходими Азиз Ўсаров (исм-фамилиялар ўзгартирилган) ўзига ишониб топширилган фуқаролар Ш.Юлдашева, Ж.Ўринбоева, К.Маматова, А.Абдураззоқов ва бошқаларга тарқатилиши лозим бўлган 7 миллион 681 минг 989 сўм пенсия ва нафақа пулларини тўлов қайдномаларига сохта имзолар киритиб, ўзлаштиради, деб хабар берди “Ҳуқуқ” газетаси.
Табиийки, биринчи “иш”дан сўнг А.Ўсаровнинг иштаҳаси очилди. У жиноий ҳаракатларини давом эттириб, фуқаролар Г.Эрназаров, С.Алимова ва бошқаларнинг тарқатилиши лозим бўлган 24 миллион 926 минг 253 сўм пенсия пулларини ўзлаштириб, жами 32 миллион 608 минг 243 сўм пенсия пулларини қалбакилаштирилган тўлов ведемости орқали ёпишга эришади.
Фуқаро Расул Шойманов ҳам А.Ўсаровнинг йўлини тутганлардан бўлиб чиқди. У ҳам Зомин туманидаги Почта алоқа тармоғида ишлаб келиб, бир неча бор фуқаролар З.Абдураҳмонова, Н.Турдибаева ва бошқаларга тарқатилиши лозим бўлган жами 16 миллион 565 минг 671 сўмлик нафақа пулларини ўзлаштириб, шахсий манфаатлари йўлида сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, суд томонидан тегишли жазо тайинланди.
Мавзуга оид
16:51 / 27.05.2025
Зоминда сел автомобил йўлини қум-тош билан ёпди
08:42 / 26.05.2025
Ер майдонларини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди
08:37 / 26.05.2025
Ички ишлар органларига ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахслар ушланди
21:32 / 21.05.2025