Жамият | 10:11 / 15.12.2016
13673
1 дақиқада ўқилади

Инглиз тилининг Оксфорд луғати яна бир сўз билан бойиди

Фото: AP

Инглиз тили бўйича Оксфорд луғати расман яна бир сўзга бойиди. Brexit сўзи ушбу луғатга киритилди, деб хабар қилмоқда Associated press агентлиги.

«У қисқа муддат ичида кенг фойдаланиладиган ва яхши англанадиган сўзга айланди. Бу сўз тилимиздаги бўшлиқни тўлдирди ҳамда унинг мазмунидан келиб чиқадиган жараённинг муҳимлиги сабаб шундай натижага эришди», — дейишган луғат тузувчилари. 

Улар, шунингдек, сўз пайдо бўлганидан 5 йил ўтиб уни луғатга киритиш мақсадга мувофиқ бўлмаслигини ҳам таъкидлашган ва барча газеталар, ушбу сўзнинг маъносини ўқувчилар тушунишини англагани боис, ундан кенг фойдаланган. 

 

Мавзуга оид