Light | 17:06 / 16.12.2016
10042
2 дақиқада ўқилади

Авиайўловчиларнинг қандай инсонлигини таомидан билиш мумкинми?

Швейцариянинг Swiss Airlines авиакомпанияси хавфсизлик бўйича менежери Марина Рипа-Бриску Smarter Borders конференциясида маъруза қилар экан, йўловчи ҳақида унинг таомидан келиб чиққан ҳолда хулоса чиқариш мумкин деган фикрни илгари сурган. Яъни, унинг айтишича, йўловчининг парвоздан олдинги таом буюртмаси, хусусан, «кошер (яҳудийлар дини қоидаларига мос келувчи егулик) ёки мусулмонча таом инсон ҳақида кўп нарсани билдиради».

Рипа-Бриску ўз чиқиши доирасида Европа компанияларининг самолётларидаги хавфсизликни яхшилаш масаласига ҳам тўхталган ҳамда келгусида қўлланилиши мумкин бўлган чоралар ҳақида сўз юритган. 

Унинг сўзларига кўра, кўплаб йўловчиларнинг парвозлардан аввал қандай таомни буюртма беришидан келиб чиққан ҳолда, йўловчининг қандай инсонлиги бўйича қарашни шакллантирса бўлади. Рипа Бриску буни юкларнинг дастлабки текширувларига қиёслади. 

“Масалан, агар йўловчи мусулмонча, вегетариан ёки кошер таомни маъқул кўрса, унинг қандай одамлиги хусусида кўп нарсани айтиш мумкин”, - деган Swiss Airlines хавфсизлик менежери Марина Рипа-Бриску. 

Twitter фойдаланувчилари эса, Швейцария ҳаво йўллари компаниясининг бундай таклифига кескин тарзда фикрлар билдиришган. Уларга кўра, бунинг учун алоҳида «кошер таомлар рўйхати»ни тузиб чиқиш талаб этилади.

Бундай даъволарга нисбатан Swiss Airlines расмий саҳифасида мижозларининг таоми, дини ва сиёсий қарашларига доир маълумотларни ҳеч кимга ошкор қилиш нияти йўқлигини билдирган. 

Ҳозирда, хусусий авиакомпаниялар йўловчининг исми-шарифи, ёши, фуқаролиги ва жинси ҳақида давлатга маълум қилиши керак. 

Мавзуга оид